• 12 706 сўм
    59.23
  • 14 704 сўм
    243.07
  • 159 сўм
    -1.68
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 706 сўм
    59.23
  • 14 704 сўм
    243.07
  • 159 сўм
    -1.68
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 29 март 2023

Тошкент вилоятида Open Budget'да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилди

Ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар ўрганиi олиб бораётганлиги ҳақида Тошкент вилояти ҳокимлиги маълум қилди.

422
0
Видеодан кадр

Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, «Байгули» МФЙдаги 17-мактаб ўқувчилари дарсга киритилмай, сим-карта сотиб олиш учун 10 минг сўмдан 20 минг сўмгача пул олиб келиш учун ўз хонадонларига жўнатилаётгани айтилган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат тегишли ташкилотлар томонидан ўрганилаётгани ҳақида Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар бермоқда.

«Бугунги кунда кенг оммалашиб, халқ овозига айланиб бораётган "Open Budget" компаниясини бундай талқин қилиш, болалардан фойдаланишни оқлаб бўлмайди. Вазият вилоят ҳокимининг ўринбосари Отабек Султонбеков томонидан назоратга олинди ва ўрганиш бошланди», — дейилади ҳокимлик хабарида.

Тошкент вилояти ҳокимлиги яқин соатларда ҳолат бўйича батафсил ва асослантирилган ахборот беришини маълум қилди.

422
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш