Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистон ва Россиянинг “Газпром” компанияси ўртасидаги ҳамкорлик тафсилотлари маълум бўлди

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги газ соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган бир кун аввал имзоланган “йўл харитаси” тафсилотларини маълум қилди.

411views0replies
0

aa.com.tr

“Йўл харитаси”га мувофиқ, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи “Марказий Осиё – Марказ” газ қувури орқали газ транзитини амалга ошириш учун зарур бўлган техник чора-тадбирлар келишиб олинди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ишчи гуруҳ барча ишларни техник жиҳатдан якунлагач, табиий газ етказиб беришнинг асосий шартлари муҳокама қилинади”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, олиб борилган музокаралар ва йўл харитаси Ўзбекистоннинг мавжуд газ узатиш тизимига эгалик ҳуқуқини тўлиқ сақлаб қолган ҳолда ички бозорни зарур ҳажмларда табиий газ билан таъминлашга қаратилган.
Бундай вазиятда на газ транспорти тизимига, на суверенитетимизга таҳдид йўқ. Келгусида бу борадаги барча ишлар Ўзбекистон миллий манфаатларини тўлиқ ҳимоя қилган ҳолда амалга оширилади”, — таъкидлади Энергетика вазирлиги.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва “Газпром” ўртасида газ соҳасида ҳамкорлик бўйича “йўл харитаси” имзолангани ҳақида хабар берган эдик.
411views0replies
0

Изоҳлар