Излаш
RUUZ

Тиббиёт

Республика тез тиббий ёрдам марказига 110 дона Volkswagen Caddy автомашиналари топширилди

Автомобиллар барча ҳудудларга тақсимлаб берилди.

350views0replies
0

ССВ

Республика тез тиббий ёрдам маркази автобазасига 110 та “Volkswagen Caddy” русумли сўнгги авлод тез тиббий ёрдам машиналари топширилди, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.
Унга кўра, ССВ тизимида эскирган автотранспорт воситаларини босқичма-босқич замонавийларига алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, “103” хизматида 2938 дона "Тез ёрдам" машинаси бўлиб, шундан 648 таси ёки 22 фоизи норматив ҳужжатларга асосан янгиланишга муҳтож.
Мазкур автомобилларни лойиҳалаш ва жиҳозлашда шифокор ҳамда беморларга имкон қадар қулайлик яратишга эътибор берилган.
Автомобиллар ҳудудларга қуйидагича тақсимлаб берилди:
Қорақалпоғистон Республикаси — 10 та,
Андижон вилояти — 10 та,
Бухоро вилояти — 10 та,
Жиззах вилояти — 9 та,
Қашқадарё вилояти — 10 та,
Навоий вилояти — 8 та,
Наманган вилояти — 10 та,
Сурхондарё вилояти — 9 та,
Сирдарё вилояти — 8 та,
Тошкент вилояти — 8 та,
Фарғона вилояти — 10 та,
Хоразм вилояти — 8 та.
Ҳозирги кунда "103" тасарруфида:
244 та Hunday, 145 та Volkswagen Caddy, 90 та Nissan, 46 та Toyota, 228 та Ford, 13 та Foton, 37 та УАЗ, 5 та Isuzu NLR, 29 та Isuzu D-MAX, 19 та Газель ва 2082 та Damas машиналари хизмат кўрсатмоқда.
"Халқаро тажрибани ўрганиб, А, Б, C тоифали "Тез ёрдам" автомобиллари учун стандартларни ишлаб чиқишга вазирлик даражасида жиддий эътибор қаратилмоқда. Янги қабул қилиб олинган А тоифали ушбу автомашиналар тез тиббий ёрдам бригадалари ишини янада такомиллаштиришга мўлжалланган.
Шу ернинг ўзида 110 та автомобилни барча ҳудудларга тақсимлаб бердик. Ишончимиз комилки, бешинчи авлод “Volkswagen Caddy” автомобиллари узоқ йиллар халқимиз манфаатлари учун хизмат қилади", — ССВ вазир ўринбосари Отабек Фозилкаримов.
350views0replies
0

Изоҳлар