• 11 797 сўм
    22.54
  • 13 608 сўм
    20.11
  • 140 сўм
    0.6
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 797 сўм
    22.54
  • 13 608 сўм
    20.11
  • 140 сўм
    0.6
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият 23 январ 2023

Бухоро давлат тиббиёт институти салкам 1,3 млрд сўмга интерактив стол сотиб олди

Интерактив столни Ўзбекистондаги бир қатор интернет магазинлардан 100 млн сўмгача бўлган нархда топиш мумкин.

1206
0
Иллюстрация

Бухоро давлат тиббиёт институти 1 млрд 287 млн сўмга институт учун интерактив стол сотиб олди. Бу ҳақда xarid.uzex.uz сайтида маълумот берилган.

Маҳсулотни етказиб бериш бўйича аукционда “Toshkan Sitiy” МЧЖ ғолиб бўлган.

UzNews.uz мухбири стол айнан нима мақсадда сотиб олинганини билиш учун институт билан боғланишга уриниб кўрди. Аммо боғланишни имкони бўлмади.

Маълумот учун, интерактив стол сенсорли экран билан жиҳозланган бўлиб, муайян жараёнларни бир неча марта тезроқ ва қулайроқ бажаришга имкон беради. Ундан асосан музейлар, тарихий-маданий марказларда қўшимча қизиқарли ва фойдали маълумотларни олиш учун фойдаланилади.

Интерактив столни Ўзбекистондаги бир қатор интернет магазинлардан 100 млн сўмгача бўлган нархда топиш мумкин.

1206
0