Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда 4 ойга пиёз экспортига чеклов ўрнатилди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги пиёз нархининг ошини об-ҳавонинг кескин ошиши билан изоҳлади.

348views0replies
0

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 январидан 4 ойга пиёз экспортига вақтинча чеклов ўрнатилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Давлат статистика агентлиги маълумотларига кўра, мамлатда пиёз нархи 18 январь ҳолатига, 1 кг пиёз нархи 10 000 сўмгача чиққан.
Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг бу ҳолатга изоҳ беришича, жорий йил январь ойида кузатилгае аномал совуқ сабаб логистика масаласида муаммо бўлган.
Шунингдек, кескин совуқ натижасида, деҳқон бозорларида айрим очиқ расталарда сақланган пиёз маҳсулотлари музлаб қолган (музлаш ҳарорати -5 даража) ҳамда ноқулай об-ҳаво шароити, натижасида, таклиф яъни, бозорга маҳсулотни олиб келиш ҳажми пасайган.
Маълум қилинишича, 2022 йилда республика бўйича барча тоифа хўжаликларида 91,1 минг гектар майдонга пиёз экилиб, 1,9 млн тонна шундан, август-сентябрь ойларида 665 минг тонна кузги ҳосил етиштирилган. 
Етиштирилган пиёз ҳосилининг 1,2 млн тоннаси аҳоли истеъмолига, 203 минг тонна экспортга, 93,2 минг тонна захирага, 210 минг тонна умумий овқатланиш ва қайта ишлаш корхоналарига йўналтирилган.
348views0replies
0

Изоҳлар