• 12 355 сўм
    48.85
  • 14 385 сўм
    -4.65
  • 154 сўм
    1.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 355 сўм
    48.85
  • 14 385 сўм
    -4.65
  • 154 сўм
    1.37
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 15 январ 2023

Тошкентдаги барча хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгил очар савдо марказлари ва истироҳат боғлари ишлаш вақти чекланди

Ҳокимлик уларнинг иш вақтини 10:00 дан 17:00 гача қилиб белгилади. Мазкур қарор аҳолига электр ва газ таъминотини узлуксиз етказиш мақсадида қабул қилинган.

566
0
UzNews.uz

Тошкент шаҳридаги озиқ-овқат дўконлари ва умумовқатланиш корхоналаридан ташқари барча савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, кўнгил очар савдо марказлари ва истирохат боғлари қисқартирилган иш режимига ўтказилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги Матбуот ҳизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, мазкур қарор ҳаво-ҳароратининг кескин пасайши даврида аҳоли хонадонларига электр ва газ таъминотини узлуксиз етказиш мақсадида қабул қилинган. 

Шу боис, барча савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари, кўнгил очар савдо марказлари ва истирохат боғлари иш фаолиятини эрталаб соат 10: 00 дан 17 :00 га қадар амалга ошириши лозим. 

Иш вақтидан сўнг, барча электр асбоблари, иситиш ускуналарини ўчирилган ҳолда электр ва газ истеъмолини тўхтатиш талаб этилади”, - дейилади хабарда.


566
0