Излаш
RUUZ

Жамият

“Бу фикр ҳеч бир асосга эга эмас" — мактаб таълими вазири физика ва кимиё фанларини олиб ташлаш таклифига муносабат билдирди

Аввалоқ, Журналистика университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа мактабларда физика ва кимиё фанлари жуда чуқурлаштириб ўргатилиши сабаб бу фанларни олиб ташлаш ҳақида таклиф билдирганди.

501views0replies
0

Халқ сўзи

Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова мактабларда физива ва кимиё фанларини олиб ташлаш ҳақидаги таклифга муносабат билдирди. 
Унинг ёзишича, мактаб — ҳар қандай соҳа ва йўналишда инсонга билим пойдевори бўлиб хизмат қиладиган маскан саналади. Шундай экан, мактаб ҳар бир ўқувчи учун базавий билим пойдеворини қўйиши лозим.
Физика ва кимё каби фундаментал фанларни ўқитиш асносида инсоннинг фикрлаш қобилияти ривожланади. Бундай салоҳиятга эга бўлган шахс эса ҳодисаларни таҳлил қилиш, тушуниш ва тушунтиришга қодир бўлади.
“Келажакда гуманитар соҳани эгаллайдиган ўқувчиларга физика ёки кимё фанларини ўқитиш керак эмас, дейиш мумкин эмас. Сабаби ҳар бир инсон қайси касбни танламасин, мавжуд илмий парадигма асосида дунё қандай тузилганини билиши шарт.
Шундай экан, таълим соҳасига масъул раҳбар сифатида ушбу фундаментал фанларни мактаб ўқувчиларига ўқитилишини бекор қилиниши ҳақидаги фикрлар ҳеч бир асосга эга эмаслигини ва бундай хавотирга ўрин йўқлигини маълум қиламан. Аксинча, эндиликда биз мактабларда ушбу фанларни ўқитишни амалиёт билан боғлаш устида бош қотиришимиз ва бунинг учун барча зарур шарт-шароитларни яратишга бор эътиборимизни қаратишимиз зарур", - ёзади Ҳилола Умарова.
501views0replies
0

Изоҳлар