Излаш
RUUZ

Жамият

Андижонда йўловчи автобус ва юк машинаси тўқнашувида яна бир киши вафот этгани аниқланди

ССВнинг маълум қилишича, 41 нафар фуқаро жароҳат олган

280views0replies
0

Ижтимоий тармоқ

Аввалроқ, Андижонда йўловчи автобус ва юк машинаси тўқнашуви оқибатида икки нафар йўловчи вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳудудий бошқармаси маълумотига кўра, тўқнашув натижасида жами 41 нафар фуқаро жароҳат олган, шулардан 3 нафари воқеа жойида вафот этган. 
38 нафар йўловчи турли хил жароҳатлар билан Бўстон туман тиббиёт бирлашмаси шифохонасига олиб келиниб, уларнинг ҳолати зудлик билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратига олинган.
Қайд этилишича, беморлардан 3 нафарида ушбу  ихтисослашган бригадалар томонидан жарроҳлик амалиёти бажирилган.
Барча жабрланганлар бирламчи тиббий кўрикдан ўтказилиб, жароҳат оғирлигига кўра, Бўстондан Шаҳрихондаги қўшма шикастланишлар марказига 17 нафари, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалига 10 нафари "Тез ёрдам" машиналари орқали етказилган.
"Айни пайтда уларга Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Д.Тўлаганов бошчилигида воқеа жойига тезкор етиб борган бригадалар томонидан тегишли даволаш стандартлари асосида чуқурлаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳозир Бўстон тумани шошилинч тиббий ёрдам бўлимида 11 нафар бемор даволанаётган бўлиб, улардан 3 нафарида жарроҳлик операсиялари ўтказилди”, - дейилади хабарда.
280views0replies
0

Изоҳлар