Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Си Цзиньпинни учинчи муддатга қайта сайлангани билан табриклади

Ўзбекистон Президенти ўз мактубида Си Цзиньпинга масъулиятли лавозимида янги муваффақиятлар тилади ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.

156views0replies
0

president.uz

Шавкат Мирзиёев ХХР раиси Си Цзиньпинга Хитой Коммунистик партияси ХХ қурултойи муваффақиятли ўтгани ва партия Марказий қўмитаси Бош котиби лавозимига қайта сайлангани муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот котиби хабар берди.
"Сиз билан дўстона ва очиқ мулоқотни давом эттиришга тайёрман, азиз биродарим. Ишончим комилки, биз келгусида биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан ўзаро манфаатли Ўзбекистон-Хитой муносабатларини янада юксак чўққиларга кўтарамиз", — дейилади мактубда.
Шавкат Мирзиёев, шунингдек, Си Цзиньпинга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва масъулиятли давлат фаолиятида янги муваффақиятлар, дўст Хитой халқига тинчлик ва барқарор фаровонлик тилади.
Эслатиб ўтамиз, Хитойнинг амалдаги раҳбарини қайта сайлаш тўғрисидаги қарор 22 октябрь куни бўлиб ўтган ХКП 20-қурилтойи давомида Марказий қўмита аъзолари томонидан қабул қилинган эди.
156views0replies
0

Изоҳлар