Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида бир қатор кадрлар тайинловлари амалга оширилди. Хусусан, Алляниязов Алишер Юлдашбаевич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
Туланов Акмалжон Махамматумарович Андижон вилояти ҳокимининг молия-иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бунга қадар у президент ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Исманов Исомиддин Бахриддинович Андижон вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. У муқаддам ИИВ Тезкор-қидирув департаменти Тезкор вазиятни таҳлил қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Умрзоқов Илёсбек Ўринбой ўғли Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳокими этиб тайинланди. У муқаддам Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари бўлган.
Юлдашев Қомус Мирович Сирдарё вилояти Ховос тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бунга қадар Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Изоҳ