• 12 021 сўм
    17.72
  • 13 989 сўм
    1.41
  • 155 сўм
    -1.19
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 021 сўм
    17.72
  • 13 989 сўм
    1.41
  • 155 сўм
    -1.19
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат Кеча, 20:36

Парагвай президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келмоқда

11-13 декабрь кунлари Сантьяго Пень расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.

2184
0
prezident.uz

Парагвай Республикаси Президенти Сантьяго Пенья 11-13 декабрь кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади

Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкентда бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон билан Парагвай ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва кимё саноати, рақамлаштириш, туризм ҳамда спорт соҳаларида амалий шерикликни ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилади.

Парагвай етакчиси, шунингдек, Халқаро автомобиль федерацияси Бош ассамблеясида ва федерация шафелигида ўтказиладиган мусобақалар ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этади.

2184
0

Изоҳ