• 12 003 сўм
    13.09
  • 13 987 сўм
    12.86
  • 157 сўм
    -1.27
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 003 сўм
    13.09
  • 13 987 сўм
    12.86
  • 157 сўм
    -1.27
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Криминал Бугун, 15:25

Бухорода 22 ёшли она икки ўғли билан ўзини сувга ташлаб чўктирмоқчи бўлди

Аёл шаръий никоҳдаги эрининг бошқасига уйланиш нияти борлиги ҳақидаги хабардан сўнг, ўзи ва фарзандларини ўлдиришга уринди. Суд унга ҳукм чиқарди.

354
0
Видеодан кадр

Бухоро вилоятида 22 ёшли аёл ўз жонига қасд қилиб, фарзандларини ўлдирмоқчи бўлди, дейилади Бу кун дастури репортажида.

Воқеа жорий йилнинг 9 март куни "Юзон" маҳалласида содир бўлган. Бир эркак билан шаръий никоҳда бўлган аёл унинг бошқа қизга уйланмоқчи эканлигини билиб қолади.

Кучли кечинмалар фонида аёл икки фарзандини уйдан олиб чиқиб, канал томон йўл олади. У ерда катта ўғлини сувга ташлаб юборди, кейин эса кичигини қўлида кўтариб ўзини сувга ташлайди.

Гувоҳлар аёлнинг тўнғич ўғлини қутқариб қолишади, кичигини аёлнинг ўзи сувдан олиб чиқади. Барча жабрланганлар шифохонага ётқизилади.

Она ва болаларнинг ҳаёти сақлаб қолинганига қарамай, жиноят ишлари бўйича Ромитан туман суди аёл вояга етмаган фарзандларини қасддан ўлдиришга уриниш содир этган деган хулосага келди.

Ҳукмга кўра, судланувчи ЖКнинг 25-моддаси орқали 97-моддаси 2-қисми "а, в" бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилган (икки ёки ундан ортиқ шахсни ожиз аҳволда эканлиги айбдорга аён бўлган ҳолда қасддан ўлдиришга суиқасд қилиш). Унга 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

354
0

Изоҳ