• 12 047 сўм
    26.55
  • 14 099 сўм
    110.41
  • 152 сўм
    -3.59
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 047 сўм
    26.55
  • 14 099 сўм
    110.41
  • 152 сўм
    -3.59
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Спорт Бугун, 09:27

ЖЧ-2026 Ўзбекистон МТЖ ўйини чипталари савдоси бошланди

Чипта эгалари келаси йил февраль ойида ФИФА томонидан тасодифий танлов орқали аниқланади.

215
0

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўйин чипталари эгаларини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган тасодифий танлов босқичи учун ариза бериш бошланди. Бу ҳақда ЎФА Матбуот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси мухлислари ариза бериш жараёнида "My Team Uzbekistan" бандни танлаб, айнан ўзбекистонлик мухлисларга ажратилган секторлар бўйича чипта учун сўров юборишлари мумкин.

Чипта эгалари келаси йил февраль ойида ФИФА томонидан тасодифий танлов орқали аниқланади ва тўловлар аризада кўрсатилган карта маълумотлари асосида автоматик амалга оширилади.

Чипта нархлари қуйидагича:

Ўзбекистон ва Колумбия терма жамоалари ўртасидаги учрашув учун чиқарилган чипта нархлари 220 доллардан 600 долларгача баҳоланган.

Португалия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин учун чиқарилган чипта нархлари 265 доллардан 700 долларгача баҳоланган.

Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги гуруҳдаги сўнгги тур ўйини учун чиқарилган чипта нархлари 140 доллардан 450 долларгача баҳоланган.

215
0

Изоҳ