Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда эр хотинини дўппослаб, унга жароҳат етказиб келгани аниқланди

46 ёшли эркак қамоққа олинган.

562views0replies
0

Facebook

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентнинг Яккасарой туманида аёл эри томонидан 7 йил давомида мунтазам равишда калтаклаб келинаётганини айтиб мурожаат қилиб чиқди. Шаҳар ИИББ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, 1992 йилда туғилган Ш. Д. Яккасарой тумани ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, унинг турмуш ўртоғи 1976 йилда туғилган Д.Д. унга тан жароҳати етказганлигини маълум қилиб, қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 105-моддаси (“Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.
Д.Д.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов давом этмоқда.
562views0replies
0

Изоҳлар