• 12 447 сўм
    86.49
  • 14 546 сўм
    66.46
  • 146 сўм
    0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 447 сўм
    86.49
  • 14 546 сўм
    66.46
  • 146 сўм
    0.42
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият 30 август 2022

Қорақалпоғистондаги намойишларда қатнашган 24 нафар фуқаро ҳибсдан озод этилди

Уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси уй қамоғи билан алмаштирилди.

608
0
ombudsman.uz

Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеаларга алоқадор бўлган 24 нафар фуқаро давлат кафолати асосида, воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзоларининг таклифи ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси таклифига биноан оилаларига қайтарилди. Бу ҳақда Омбудсман матбуот хизмати хабар берди.

Уларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги эҳтиёт чораси инсонпарварлик тамойилларига мувофиқ жамоатчилик назорати ва уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси билан алмаштирилди.

Қайд этилишича, бу шахслар тартибсизликлар пайтида қилган қилмишларидан пушаймон. Қолаверса, вояга етмаган болалар ҳам уларнинг қарамоғида бўлиб, айримлари оилада ягона боқувчи бўлиб қолган.

Ҳозирда Қорақалпоғистондаги норозилик ҳолатлари юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

608
0