• 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 115 сўм
    40.69
  • 14 261 сўм
    41.86
  • 162 сўм
    1.21
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Об-ҳаво 22 июл 2022

Ўзбекистонда ҳафта сўнгида ҳаво ҳарорати +47 даражагача бўлиши кутилмоқда

Синоптиклар ҳафта сўнгида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

826
0
UzNews.uz

Ҳафтанинг сўнгги кунларида мамлакат ҳудудига Эрон ҳудудларидан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши давом этади.

Ушбу кунларда ҳарорат фони иқлимий меъёрлардан +5...+7 даражага юқори бўлади. Кундузи ҳаво ҳарорати +40...+45 даража атрофида, жанубда ва чўл зоналарининг баъзи жойларида +47 даражагача бўлиши кутилмоқда.

Республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги соатига 15-20 м/с гача кучайиши, баъзи жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари бўйича гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

826
0