Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбек миллий сўми валютасининг рамзи тасдиқланди — фото

Марказий банк миллий валюта рамзини ишлаб чиқиш бўйича ўтказилган танлов якунлади.

992views0replies
0

UzNews.uz

Миллий валюта рамзини ишлаб чиқиш бўйича танлов икки босқичда ўтказилди. Унга кўра, саралаш босқичи танлов ташкилий қўмитаси томонидан ўтказилди ва қуйидагиларни ўз ичига олди.
Дастлабки саралаш босқичи натижаларига кўра, ҳар бир танлов лойиҳасини техник талабларга мувофиқлигини кўриб чиқиш (ишлаб чиқилган элементлар бўйича тўлиқ маълумотларни ва аҳамиятини акс эттирувчи концепция; имзоланган ариза; юборилган аризада барча ҳужжатларнинг илова қилинганлиги.
Натижада 508 та ижодий лойиҳа танлаб олинди ва уларнинг ҳар бирига махфийликни таъминлаш мақсадида индивидуал шифр рақамлари берилди.
Техник экспертиза – шифрланган ижодий лойиҳалар танлов мезонларига мувофиқлиги бўйича текширилди. Натижада 54 та шифрланган ижодий лойиҳалар танлов ҳакамлар ҳайъатига кўриб чиқиш учун тақдим этилди.
Танловнинг якуний босқичида шифрланган лойиҳалар Марказий банк, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги вакиллари томонидан баҳоланди.
Ҳакамлар ҳайъати аъзолари танлов ишларини қуйидаги мезонларга мувофиқ баҳолади.
— ўзига хослик (уникал) ва оригиналлик;
— универсаллик;
— осон таниб олиниши;
— рамзий ва фарқли жиҳатлари;
— сўм рамзининг турли форматларда график қўлланилишининг қулайлиги.
Танлов натижаларига кўра, ҳайъат томонидан Ўзбекистон миллий валютаси – "сўм"нинг ўзига хос тимсолини ёрқин ифода этган энг креатив лойиҳа сифатида Жумагалдиев Сарвар томонидан ишлаб чиқилган график белги танлаб олинди.
992views0replies
0

Изоҳлар