Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Қозоғистонда Ўзбекистон автобуси ағдарилиб кетди

Дастлабки маълумотларга кўра, автобус йўловчиларининг барчаси Ўзбекистон фуқаролари бўлиб, улардан икки нафари ҳалок бўлган.

380views0replies
0

inform.kz

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида Ўзбекистон автобуси ЙТҲга учради. Бу ҳақда inform.kz нашри вилоят ФВБга таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 12 май куни тушдан кейин, Омаота-Тошкент автомобиль йўлининг 571-километрида, Жуалинский тумани Момишули қишлоғидаги йўлда содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, автобус ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл бўйлаб ҳаракатланаётган трактор тиркамаси билан тўқнашиб кетган.
“ЙТҲ натижасида ҳайдовчи ёрдамчиси ва автобус йўловчиси воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, 33 киши касалхонага ётқизилди, улардан уч нафари реанимацияда", - дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 345-моддаси 4-қисми (Транспорт воситасини бошқараётган шахс томонидан эҳтиётсизлик оқибатида икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига олиб келган йўл ҳаракати ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан терговга қадар текширув ҳаракатлари бошланган. Керакли текширувлар тайинланган.
380views0replies
0

Изоҳлар