• 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 11 май 2022

Сурхондарёда уч кишини сел оқизиб кетди

Кучли ёмғир ёғиши натижасида юзага келган сел чорва молларини боқиб юрган фуқарони ва Nexia'да бўлган икки кишини оқизиб кетган.

1274
0
ижтимоий тармоқ

ФВВ Матбуот хизматининг хабар қилишича, кеча 10 май куни соат 16:00 лар атрофида Сурхондарё вилояти Сариосиё туманининг тоғли ҳудуди “Боғистон” МФЙ “Зохона” қишлоғида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқими ҳодисаси юзага келди.

Ҳодиса оқибатида, чорва молларни боқиб юрган Узун туман Хурсан маҳалласида яшовчи фуқаро ва унинг чорва молларини, шунингдек ушбу ҳудудда ўзининг Nexia русумли автомашинасида бўлган Узун тумани Истиқлол маҳалласида яшовчи икки нафар фуқарони сел оқимлари оқизиб кетган.

Юз берган табиий офатдан чорва молларни боқиб юрган фуқаро кутилиб қолган.

Воқеа жойига вилоят ҳокими бошчилигида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбарияти, қутқарувчилар, Миллий Гвардия, Ички ишлар, Прокуратура ва тегишли хизматлар жалб етилган. Шунингдек, 70 нафар маҳаллий аҳоли билан биргаликда қидирув-қутқарув ва сел оқими оқибатларини бартараф етиш ишлари олиб борилмоқда.

1274
0