• 12 161 сўм
    -72.68
  • 14 179 сўм
    -55.38
  • 154 сўм
    -0.92
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 161 сўм
    -72.68
  • 14 179 сўм
    -55.38
  • 154 сўм
    -0.92
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат 20 апрел 2022

АҚШ Ўзбекистонга 50 дона Toyota ва Fortuner автомобилларини совға қилди

Ўзбекистон ДХХ Чегара қўшинларига берилган пикапларнинг нархи салкам 2,5 млн АҚШ долларига тенг.

645
0
АҚШ элчихонаси

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Дэниэл Розенблюм Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига 50 та Toyota Hilux ва Fortuner русумли автомашиналарни топширди. Бу ҳақда АҚШнинг Тошкентдаги дипломатик ваколатхонаси Матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу транспорт воситалари АҚШ давлат департаменти молиялаштирувчи Ядро қуролларини тарқатмаслик ва қуролсизланиш жамғармаси доирасида совға қилинди. Қиймати 2,25 млн долларга тенг автомашиналар АҚШнинг хавфсизлик соҳасида Ўзбекистонга кўрсатаётган ёрдамининг бир қисми ҳисобланади.

“2001 йилда АҚШ ва Ўзбекистон илк бор мудофаа соҳаси ва қуроллар тарқалишининг олдини олиш тўғрисидаги битимни имзолагандан буён мамлакатларимиз ядровий, биологик, кимёвий ва радиологик материаллар тарқалишига қарши курашиш, шунингдек, чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича тўла ҳуқуқли шерик бўлиб келмоқда. Бугун биз ҳамкорлигимизнинг навбатдаги босқичини нишонлашдан мамнунмиз ва умид қиламизки, топширилаётган автомашиналар Ўзбекистон давлат чегараси ва “яшил чегара”ни қўриқлашда чегара қўшинларининг имкониятларини оширади ҳамда чегарадаги воқеа-ҳодисаларга тезкор жавоб қайтариш имконини беради,” - деди элчи Розенблюм ўз нутқида.

Маълумот учун, 1994 йили ташкил этилган Ядро қуролларини тарқатмаслик ва қуролсизланиш жамғармаси АҚШ ҳукуматига зудлик билан қарор қабул қилишни талаб этувчи қурол тарқалишининг олдини олиш ва қуролсизланиш соҳасидаги кутилмаган ва мураккаб вазиятларда оператив жавоб қайтаришга имкон яратади. Ушбу жамғарма ишни ишончли, хавфсиз ва тежамкорлик билан амалга оширишда стратегия ишлаб чиқиш, музокаралар олиб бориш, дастурларни бошқариш, молиявий операциялар ва шартномаларни бажариш бўйича катта тажрибага эга.

645
0