• 12 234 сўм
    48.56
  • 14 234 сўм
    152.77
  • 155 сўм
    2.26
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 234 сўм
    48.56
  • 14 234 сўм
    152.77
  • 155 сўм
    2.26
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 09:49

Тошкент метроси бекатида йўловчи аёлнинг белдан паст қисмини ушлаб шилқимлик қилган йигит қамалди

23 ёшли йигит Пахтакор метро бекати ичида қилган ишидан пушаймонлигини билдирди.

215
0
UzNews.uz

2025 йил 14 октябрь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди, ўз суд биносида 2002 йилда туғилган йигитга жазо тайинланди. Бу ҳақда Олий суд порталида маълумот келтирилган.

Суд ҳужжатларига кўра, судланувчи С.Б. 2025 йил 20 сентябрь куни соат 10:10 ларда Шайхонтоҳур туманида жойлашган Пахтакор метро бекати ичида яъни Пахтакор бекатидан Халқлар Дўстлиги бекатига кетаётган вақтида А.Д.га нисбатан номақбул бўлган ҳамда шаҳвоний хислатга эга бўлган шаҳвоний шилқимлик қилган.

Суд мажлисида С.Б. айбига иқрорлик билдириб, қуйидагиларни, яъни 2025 йил 20 сентябрь куни А.Д.га нисбатан тегажоғлик қилиб, А.Д.нинг белдан паст қисмини ушлаб шилқимлик қилганлигини, ҳозирда содир этган қилмишидан пушаймонлигини, бу каби ҳаракатларни бошқа содир этмаслигини баён қилиб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўраб, кўрсатув берди.

Суд қарори билан С.Б. МЖтКнинг 411-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

215
0

Изоҳ