• 12 234 сўм
    48.56
  • 14 234 сўм
    152.77
  • 155 сўм
    2.26
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 234 сўм
    48.56
  • 14 234 сўм
    152.77
  • 155 сўм
    2.26
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Кеча, 17:23

Шавкат Мирзиёев реконструкция қилинган Шота Руставели кўчасидан автобусда ўтди - фото

Президент йўловчилар билан мулоқот қилиб, жамоат транспортидан фойдаланишда қулайликларни ошириш бўйича топшириқлар берди.

231
0
president.uz

Шавкат Мирзиёев чоршанба куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманига ташриф буюриб, Шота Руставели кўчасини реконструкция қилиш натижалари билан танишди. Президент давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари билан бирга автобусда кўча бўйлаб юриб, қулайликларни кўздан кечирди, йўловчилар билан суҳбатлашди.

Шота Руставели кўчаси Тошкентнинг бир нечта туманларини боғлайдиган марказий магистраллардан бири ҳисобланади. Транспорт оқимини яхшилаш мақсадида Миробод кўчасидан Чоштепа кўчасигача бўлган қарийб 7 километрлик йўл қисми реконструкция қилинди. Эндиликда ҳаракат 10 та бўлакда ташкил этилган бўлиб, уларнинг 6 таси автомобиллар учун, 2 таси автобуслар учун ва яна 2 таси автотураргоҳлар учун мўлжалланган.

Илк бор Тошкент шаҳрида ривожланган давлатлар тажрибаси асосида жамоат транспорти учун ажратилган йўлаклар - BRT (Bus Rapid Transit) тизими жорий этилди. Бу янгилик автобуслар қатновини тезлаштириб, йўловчиларга қулайлик яратди. Қиймати 19,2 миллион доллар бўлган лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида йўловчи ташиш ҳажми соатига 2,5 мингдан 6 минг кишига етди. Йўлнинг ўтказувчанлик қобилияти кунига 40 мингтага етказилиб, ўртача ҳаракат тезлиги соатига 23 километрдан 30 километрга оширилди.

"Агар биз янги метро линияларини қурмаганимизда, замонавий автобуслар харид қилмаганимизда, бугун Тошкентда ҳаракатланиш жуда қийин бўларди. Шу боис одамларга қулай бўлиши учун йўлларни яхшилаб, жамоат транспортини ривожлантираяпмиз. Бундай ишларни барча шаҳарларимизда давом эттирамиз, - деди Шавкат Мирзиёев.

Президент мутасаддиларга жамоат транспортидан фойдаланишда қулайликларни ошириш, тирбандликларни камайтириш чораларини кўриш, Тошкент ва Янги Тошкент ўртасида самарали транспорт қатновини таъминлаш бўйича топшириқлар берди.

231
0

Изоҳ