Излаш
RUUZ

Жамият

Уч ойда салкам 26 млрд сўмлик табиий газ ўғирланди — Энергетика вазирлиги

Сўнгги уч ойда 4 млн хонадоннинг бир кунлик истеъмолига етадиган табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.

209views0replies
0

Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги штаби томонидан 2022 йилнинг январь-март ойлари давомида истеъмолчиларнинг табиий газдан фойдаланиш ҳолатлари таҳлил қилинди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўтказилган тадбирларда, ўтган 3 ойда республика бўйича 765 та ҳолатда улгуржи истеъмолчилар томонидан амалдаги қоидаларга риоя этмаган ҳолда 28 миллион 398 минг куб метр ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний ва нооқилона фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
Бунинг натижасида, газ таъминоти корхоналари манфаатларига 25 миллиард 831 миллион сўм зарар етказилган.
Ушбу миқдордаги табиий газ 4 миллион хонадоннинг бир кунлик истеъмолини ташкил қилади. Ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи – Фарғона, Тошкент, Жиззах, Бухоро ва Навоий вилоятларида аниқланган.
Аниқланган барча ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.
209views0replies
0

Изоҳлар