Yandex Maps Ўзбекистонда илк бор Good Place мукофотини жорий этмоқда. Келаси йилдан бошлаб ушбу мукофот хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи, фойдаланувчилар юқори баҳолаган, шарҳларда мақтаган ва бошқаларга тавсия қиладиган компанияларга берилади.
Мукофот учун мамлакат бўйлаб фаолият юритувчи, Yandex Maps даги рейтинги 4,5 ва ундан юқори бўлган, тасдиқланган профилидаги маълумотлар мунтазам янгилаб туриладиган ташкилотлар даъвогарлик қилиши мумкин.
Мижозларнинг эътирофи барча фойдаланувчиларга кўриниши учун ғолибларнинг Yandex Maps даги профилида Good Place — 2027 махсус белгиси пайдо бўлади. Шунингдек, компанияларга эшик ёки витринага ёпиштириш учун махсус стикер берилади. У шаҳар бўйлаб юрган одамларга ҳам мукофотга сазовор бўлган жойларни осон таниб олишга ёрдам беради.
Good Place мукофотини кимлар олиши мумкин?
Мукофот хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида фаолият юритувчи ташкилотларга бепул берилади. Улар қаторига кафе ва ресторанлар, қаҳвахоналар ва нонвойхоналар, меҳмонхоналар, фитнес-клублар, гўзаллик салонлари, тиббиёт ва таълим марказлари, автомобиль ювиш шохобчалари ҳамда бошқа компаниялар киради.
Бундан ташқари, иккита асосий шарт мавжуд:
• Yandex Maps даги рейтинг 4,5 ёки ундан юқори бўлиши керак. Рейтинг фойдаланувчиларнинг баҳолари ва шарҳлари асосида шаклланади.
• Компания профилида «Маълумотлар эгаси томонидан тасдиқланган» деган кўк белги бўлиши керак. Бунинг учун бизнес вакиллари профилдаги маълумотларни кузатиб бориши ва, масалан, иш вақтини мунтазам янгилаб туриши муҳим.
Мукофот учун алоҳида ариза топшириш талаб этилмайди. Бизнес вакиллари Yandex Maps даги профили билан мунтазам ишлаши, ташкилот ҳақидаги маълумотларни долзарб ҳолда сақлаши, рейтингни кузатиб бориши, мижозлар фикрларига жавоб бериши ва уларни шарҳ қолдиришга рағбатлантириши кифоя.
Мукофот соҳиблари хизмат томонидан бир нечта мезон асосида аниқланади. Бунда нафақат рейтинг, балки шарҳлар сифати, профилдаги фаоллик ва сервис қоидаларига риоя қилиниши ҳам ҳисобга олинади. Агар хизмат мутахассислари шубҳали фаоллик аломатларини аниқласа, рейтинги юқори бўлган компания ҳам мукофотни олмаслиги мумкин.
Агар компания ҳали Yandex Maps да бўлмаса
Агар компания Yandex Maps да ўз профилини юритмаётган бўлса, аввало унинг манзили харитада белгиланган ёки белгиланмаганини текшириш керак. Буни Yandex Maps иловаси ёки сайт орқали амалга ошириш мумкин. Агар компания профили мавжуд бўлмаса, бизнес ҳақидаги асосий маълумотларни киритиб, шахсий кабинет орқали профиль яратиш лозим.
Агар компания харитада аллақачон белгиланган бўлса, уни бошқариш ҳуқуқини тасдиқлаш кифоя. Бунинг учун харитадаги ташкилот профилида «Сиз ушбу ташкилот эгамисиз?» тугмасини босиш керак. Шундан сўнг профилдаги маълумотларни мустақил равишда таҳрирлаш ва янгилаш мумкин.
Yandex Maps да профиль юритиш бепул.
Ғолиблар қачон аниқланади?
Good Place – 2027 мукофоти соҳиблари 2027 йилнинг биринчи чорагида аниқланади. Компания мукофотни қўлга киритгани ҳақида электрон почта ва шахсий кабинет орқали хабар олади. Ғолиблар шу ернинг ўзида эшик ёки витринага ёпиштириш учун бепул стикерга буюртма беришлари мумкин.
Good Place белгиси компаниянинг Yandex Maps даги профилида пайдо бўлади. Фойдаланувчилар мукофотга сазовор бўлган жойларни қидирувдаги махсус фильтр ва алоҳида тўпламлар орқали ҳам топишлари мумкин.
Yandex Maps ҳақида
Yandex Maps — яқин атрофдаги кафе, дўкон ёки дорихонани топишдан тортиб, шаҳарнинг нотаниш ҳудудига боришгача бўлган кундалик вазифаларни ҳал қилишга ёрдам берадиган илова. Унда керакли ташкилотлар ва шаҳар объектларини топиш, уларнинг иш вақтини, фотосуратларини, рейтинглари ва шарҳларини ҳамда бошқа фойдали маълумотларни кўриш мумкин. Шунингдек, илова орқали транспортнинг турли воситаларида ёки пиёда юриш учун қулай йўналишларни тузиш мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ