• БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 17:27

Ўзбекистоннинг тўртта туманига янги ҳокимлар тайинланди

Сирдарё, Қашқадарё, Фарғона ва Жиззах вилоятларидаги туман ҳокимлари лавозимига янги раҳбарлар тасдиқланди. Уларнинг айримлари аввал ҳокимлик тизимида, бошқалари эса давлат ташкилотларида фаолият юритган.

49
0
ИИ/uznews.uz

Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳокими этиб Бегмурод Мирякубович Акбаров тайинланди. У бунга қадар Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлигининг Сирдарё вилояти ҳудудий лойиҳа офиси раҳбари бўлиб ишлаган.

Қашқадарё вилояти Нишон туманига Ғайратжон Султонович Ҳамроев ҳоким бўлди. У тайинловга қадар вилоят ҳокимлигида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган. Аввалроқ Давлат кадастрлари палатасининг Қашқадарё вилояти бошқармасига раҳбарлик қилган.

Фарғона вилояти Олтиариқ тумани ҳокими этиб Жаҳонгир Сабиталиевич Жуманов тайинланди. У бунга қадар вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи бўлган.

Шунингдек, 2019–2021 йилларда Олтиариқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари, 2021–2024 йилларда эса Фурқат тумани ҳокими лавозимида ишлаган.

Жиззах вилояти Зарбдор тумани ҳокими этиб Зарифжон Назарқулович Омонқулов тасдиқланди.

У тайинловга қадар Зомин тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, шунингдек, туман Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи бўлиб ишлаган.

49
0

Изоҳ