Конференциялар Андижон вилоятининг Балиқчи, Жиззах шаҳри, Фарғона шаҳри ва Олтиариқ тумани, Наманган шаҳри ҳамда Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида ташкил этилди.
Уларда партия фаоллари, депутатлар, бошланғич партия ташкилотлари вакиллари ва турли соҳа вакиллари иштирок этиб, партиянинг жорий фаолияти, келгуси вазифалари ва янги Сиёсий дастури юзасидан фикр алмашди.
Йиғилишларда вилоят конференцияларига делегатларни сайлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол иштирок этаётган, ўз соҳасида ташаббускорлиги ва натижалари билан ажралиб турган номзодларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.
Шунингдек, партиянинг янги Сиёсий дастурига электорат манфаатларини кенгроқ қамраб олиш ва партия фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар билдирилди.
Изоҳ