• 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Ҳодисалар 31 март 2022

Самарқандда боғча тарбияланувчиси калтаклангани айтилмоқда

Боланинг онаси боғча тарбиячисига нисбатан чора кўришни сўраб, ИИБга мурожаат қилган. Ҳолат юзасидан текширув бошланди.

1542
0
Ижтимоий тармоқ

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Самарқанддаги боғчалардан бирида тарбияланувчи бола калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Вилоят ИИБ Матбуот хизматининг маълум қилишича, 2022 йил 24 март куни Самарқанд шаҳар Суғдиёна масканида яшовчи И.Ш. вояга етмаган фарзандини Самарқанд туманидаги “Kids academy BABY LAND” номли хусусий болалар боғчасидан уйига олиб келганида, танасининг турли жойларида тилинган жароҳатлар борлигини кўрган.

31 март куни фуқаро И.Ш. Самарқанд тумани ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, боғча тарбиячиси Д.И.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1542
0