Излаш
RUUZ

Коронавирус

Инновацион ривожланиш вазирлиги COVID-19'га қарши сут қандай яратилишини маълум қилди

Келгусида ўзбек олимлари коронавирусни олдини олишга мўлжалланган сўриладиган таблетка ва турли хил таъмга эга оғиз учун спрейлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

63views0replies
0

Инновацион ривожланиш вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Халқаро молекуляр аллергология маркази ҳамда Австриянинг Вена Тиббиёт университети билан ҳамкорликда SARS-CoV-2 вирусига қарши иммун сутини олиш лойиҳасини амалга оширмоқда. 
"Халқаро молекуляр аллергология марказининг Биотехнологиялар ва компаратив тиббиёт соҳасидаги олимлар жамоаси ZF-UZ-VAC2001 Ўзбекистон-Хитой вакцинаси билан эмланган сигирларнинг иммун сутидан тажриба намуналари олди. Олинган иммун сути коронавирусга қарши антитаначаларга эга бўлиб, SARS-CoV-2 вирусини одам ҳужайрасидаги АПФ-2 рецептори билан боғланишини нейтраллаштириш хусусиятига эга, бу вируснинг инсон ҳужайрасига кириши ва кўпайишига тўсқинлик қилади. Келажакда мазкур иммун сути ва ундан олинган маҳсулотлар саноат даражасида ишлаб чиқаришга тавсия этилиши мумкин", - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Халқаро молекуляр аллергология маркази ҳамда Қорақалпоғистоyда фаолият юритаётган PanaevFarms ФХ компанияси ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномасига кўра, ҳозирда 31 бош симментал (говмиш) наслдор сигирлар ҳамда Австрия ва Германиядан олиб келинган Голштин зотли сигирлар хавфсиз ва самарали бўлган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 3 дозаси билан тўлиқ эмланди.
Бўғозлик даврида ZF-UZ-VAC2001 ўзбек-хитой вакцинаси билан эмланган сигирларнинг оғиз сутида SARS-CoV-2 вирусига қарши таначалар максимал даражада бўлиши олимлар томонидан тасдиқланди. Январь ойининг охирида сигирлар болалай бошлади. Оғиз сути ва сутдан олинган тажриба намуналари устида кейинги клиник-лаборатория тадқиқотлари давом эттириляпти.
Истиқболда иммун сути ва ундан олинадиган маҳсулотлар саноат даражасида ишлаб чиқаришга тавсия этилиши мумкин. Иммун сутидан ташқари, олинган хомашёдан сўриладиган таблеткалар ҳамда ваниль, ялпиз, лимон мазали оғиз бўшлиғига сепиладиган спрейлар ишлаб чиқариш режалаштирилган. Олинган маҳсулот аҳолини оммавий пассив иммунизация қилиш учун қўлланилиши кўзда тутилган.
63views0replies
0

Изоҳлар