• 12 880 сўм
    -29.8
  • 14 535 сўм
    -125.3
  • 157 сўм
    -3.1
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 880 сўм
    -29.8
  • 14 535 сўм
    -125.3
  • 157 сўм
    -3.1
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 29 декабр 2021

UzAuto Motors Озарбайжонда 5 та русумдаги автомобилларни йиғишни йўлга қўйди

Ҳожиғобул шаҳридаги “Azermash CP” заводида Chevrolet Damas, Labo, Lacetti, Tracker ва Malibu  автомобиллари ишлаб чиқарилмоқда.

1722
0
UzAuto Motors

Ишлаб чиқариш “Azermash CP” МЧЖ ҚК заводининг ишлаб чиқариш қувватларида йўлга қўйилган бўлиб, бу ерда жорий йилнинг сентябрь ойидан буён Chevrolet Nexia ва Cobalt автомобиллари ишлаб чиқарилмоқда. Барча маҳсулотлар General Motors (АҚШ) томонидан ўрнатилган жаҳон стандартларига мувофиқ ишлаб чиқарилади.

"Ушбу йўналишда кейинги қадам Озарбайжондаги Chevrolet автомобиллари портфолиосини янги перспектив автомобиль моделлари билан тўлдириш шунингдек, келгуси йилларда ишлаб чиқаришни босқичма-босқич ошириш: 2022 йил охирига келиб, йилига камида 5000 та автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эришиш режалаштирилган", - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Боку шаҳри яқинида жойлашган Ҳажигабул саноат квартали таркибига кирувчи “Azermash CP” — “AVTOSANOAT INVEST” МЧЖ (Ўзбекистон) ва “STA INSAAT” МЧЖ (Озарбайжон) томонидан ташкил этилган қўшма компания ҳисобланади.

1722
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш