• 12 229 сўм
    20.5
  • 14 283 сўм
    166.78
  • 156 сўм
    0.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 229 сўм
    20.5
  • 14 283 сўм
    166.78
  • 156 сўм
    0.96
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат 17 август 2021

Шавкат Мирзиёев Германия президенти билан афғон масаласини муҳокама қилди

Икки раҳбар ўзаро телефон орқали суҳбатлашди.

1454
0
president.uz

Бугун, 17 август куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федератив Республикаси президенти Франк-Вальтер Штайнмайер билан телефон орқали мулоқот қилди.

Унда, кўп қиррали Ўзбекистон – Германия муносабатларини янада ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди ҳамда минтақавий ҳамкорликнинг энг муҳим жиҳатлари муҳокама қилинди.

Афғонистондаги вазиятнинг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу мамлакатдаги ҳарбий-сиёсий кескинликнинг кучайиши минтақавий ва халқаро хавфсизлик ҳолатига жиддий салбий таъсир кўрсатиши мумкин экани таъкидланди.

Афғон муаммосининг тинч йўл билан ҳал этилишига кўмаклашиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни яқиндан мувофиқлаштириш ҳамда минтақадаги вазият юзасидан мунтазам сиёсий маслаҳатлашувлар олиб бориш тўғрисида келишувга эришилди.

Афғонистондан Германия фуқароларини эвакуация қилиш масалалари бўйича ҳамкорлик ҳам давом эттирилади.

1454
0