• 11 773 сўм
    -35.81
  • 13 225 сўм
    -179.57
  • 141 сўм
    -1.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 773 сўм
    -35.81
  • 13 225 сўм
    -179.57
  • 141 сўм
    -1.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Кеча, 21:35

Янги Таълим ва илм-фан вазирлигини ташкил этишдан кўзланган мақсадлар айтилди

Ўзбекистонда таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг асосий йўналишлари белгиланди. Президент матбуот котиби Шерзод Асадов икки вазирликни бирлаштиришдан кўзланган мақсадлар ҳақида маълум қилди.

216
0
president.uz

Унга кўра, янги ташкил этилган Таълим ва илм-фан вазирлиги барча боғча, мактаб, профессионал ва олий таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ҳамда уларнинг операцион жараёнлари учун масъул бўлади. Шунингдек, вазирлик таълим фаолиятига қўйиладиган талабларни белгилаши, аккредитация ва лицензиялаш ишлари билан шуғулланиши керак.

Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги эса ўқув дастурлари, қўлланмалар ва методик материалларни ишлаб чиқиш, уларни амалиётга жорий этиш ҳамда натижаларини кузатиш билан шуғулланади. Аниқланган камчиликлар асосида таълим материалларини такомиллаштириб бориш режалаштирилган.

Бу жараёнлар «ўзбек мактаби битирувчисининг портрети» асосида амалга оширилиши таъкидланган.

Шунингдек, Президент Администрацияси ва унинг ҳузурида ташкил этиладиган алоҳида ишчи гуруҳ янги вазирлик тузилмасини ишлаб чиқиши, иш жараёнларини қайта кўриб чиқиши ва ислоҳотларнинг умумий стратегиясини белгилаши кутилмоқда.

Олий таълимда эса давлат аралашувини кескин қисқартириш, олийгоҳлар мустақиллигини кенгайтириш ва нодавлат сектор учун имкониятларни ошириш мақсад қилинган. Қайси олийгоҳ сифатли таълим бераётганини эркин рақобат ва бозор талаби кўрсатиши кераклиги билдирилган.

216
0

Изоҳ