• 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 18 март 2025

Тошкентдаги тунги клуб олдида одамларни калтаклаган эркак ушланди

У Қозоғистонда қўлга олинган. Эркакка нисбатан яна бир модда бўйича жиноят иши қўзғатилди.

1545
0
Тошкент шаҳар ИИББ

Аввалроқ, Тошкенидаги кафелардан бирининг ёнида бир эркак бошқа бир эркакни уриб, тан жароҳати етказгани ҳақида хабар қилгандик. Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, гумонланувчи эркак қўлга олинган. 

Яккасарой туманида содир этилган жиноят бўйича олиб борилган тергов ҳаракатлари давомида 1995 йилда туғилган А.Ш. терговдан қочиб яширинганлиги сабабли унга нисбатан сиртдан ЖКнинг 277-моддаси (безорилик") ва 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан айб эълон қилиниб "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида А.Ш. Қозоғистонда ушланди. Ҳозирда уни Тошкент шаҳрига экстрадиция қилиш чоралари кўрилмоқда.

1545
0