• 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 4 март 2025

Тошкентда 9 ёшли ўқувчи қизга шаҳвоний шилқимлик қилган ўқитувчи қамалди

Ўқитувчи эркак ўзининг 9 ёшли ўқувчисига нисбатан дарс вақтида шилқимлик қилган.

1222
0
UzNews.uz

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди 24 ёшли ўқитувчи Д.М.га ўз ўқувчисига нисбатан шилқимлик ҳаракатларини қилгани учун жазо тайинлади. Бу ҳақда UzNews.uz мухбири суд ҳукмига асосланиб хабар берди.

Nemolchi.uz лойиҳасининг хабар беришича, Д.М. пойтахтдаги хусусий таълим марказларидан бирида чизмачилик ўқитувчиси бўлиб, 9 ёшли ўқувчини бир неча машғулот давомида кўкрагига тегиб, қўлларини футболкаси остига тиқиб, шилқимлик қилган.

Қиз бу ҳақда онасига айтиб берганидан сўнг, она ўқитувчи устидан ариза ёзган.

Суд эркакни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик) билан айбдор деб топиб, 5 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинлади.

1222
0