• 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият 2 феврал 2024

Тошкент ИЭСда мазут ишлатилди: Экология вазирлиги Тошкентда тутун пайдо бўлиши сабабини аниқлади

Пойтахт иссиқлик электр станциясига атроф-муҳит ва ерни ифлослантиргани учун 1 млрд сўмдан ортиқ миқдорда товон тўлаш мажбурияти юкланди.

1724
0
Экология вазирлиги

Жорий йилнинг 23–31 январь кунлари Экология вазирлиги томонидан Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар шаҳарчасида жойлашган "Тошкент ИЭС" (иссиқлик электр станцияси) фаолияти текширилди.

Текширув натижаларига кўра иссиқлик электр станциясига атроф-муҳитни ифлослантиргани учун 1 млрд 23 млн сўм (атроф-муҳитни ифлослантирганлик учун 759 млн, нефт маҳсулотлари билан ерни ифлослантирганлик учун 264 млн) миқдорида компенсация белгиланди, дея хабар бермоқда Экология вазирлиги Матбуот хизмати.

Бундан ташқари, ИЭСга аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан 16 банддан иборат мажбурий кўрсатмалар берилди.

Айни дамда тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқбузарликка йўл қўйган ИЭС мансабдор шахсларига тегишли чора кўриш мақсадида суд органларига юборилмоқда.

1724
0