• 12 285 сўм
    -59.45
  • 14 515 сўм
    13.71
  • 149 сўм
    -1.08
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 285 сўм
    -59.45
  • 14 515 сўм
    13.71
  • 149 сўм
    -1.08
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Сиёсат 24 январ 2024

Пекин шаҳрида Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди — фото

Ўзбекистон президентини Хитой раиси Раиси Си Цзиньпин кутиб олди. Фахрий қоровул бошлиғи Шавкат Мирзиёевга рапорт берди.

358
0
president.uz

24 январ куни Пекин шаҳри Тяньаньмэнь майдонидаги Халқ йиғинлари уйида давлат ташрифи билан Хитойда бўлиб турган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Матбуот хизмати хабар қилди. 

Давлат раҳбари шарафига фахрий қоровул саф тортди. Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни кутиб олди. Етакчилар икки мамлакат расмий делегациялари аъзоларини қутладилар.

Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Хитой мадҳиялари янгради. Фахрий қоровул бошлиғи Шавкат Мирзиёевга рапорт берди. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Маросимдан сўнг олий даражадаги музокаралари бошланди.

358
0