• 12 345 сўм
    -82.22
  • 14 501 сўм
    -65.52
  • 150 сўм
    2.74
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 12 345 сўм
    -82.22
  • 14 501 сўм
    -65.52
  • 150 сўм
    2.74
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Жамият Бугун, 09:28

Россияда ўзбекистонлик мигрантларни калтаклаган ўсмирларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тергов бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди ва Безорилик моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

214
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, Владивостокда россиялик бир гуруҳ ёшлар ўзбекистонлик мигрантларни калтаклагани акс этган видео тарқалган эди.

Приморский ўлка бўйича Тергов бошқармасининг маълумотига кўра, Владивостокда ўзбекистонлик мигрантларни таҳриқлаган 15 ёшли ўсмирлар ва уларнинг шекрикларига нисбатан жиноят ишини қўзғатилган. 

Тергов маълумотларига кўра, 10 сентябр куни маст ҳолдаги ўсмирлар ҳеч қандай сабабсиз тўхтаб турган автомобилни шикастлаб, унинг ичига аэрозоль баллонча сепишган. Шундан кейин улар юк машинаси ҳайдовчисига ҳужум қилган.

Бундан ташқари, гумонланувчилар Хабаровск кўчасидаги тун-кундуз ишлайдиган дўконга кириб, харидорлар ва сотувчи кўз ўнгида бир эркакка ташланган. Кейинроқ эса такси ҳайдовчиси ва унинг йўловчисига ҳам ҳужум қилишган.

Шу билан бирга, вояга етмаганлар кўчада баланд овозда бақириб, тош ва турли буюмлардан қурол сифатида фойдаланиб, яна бир эркакка ташланишган. Бу билан улар жамоат тартибини қўпол равишда бузишган.

Айни пайтда гумонланувчиларнинг шахси аниқланган: улардан бири қўлга олинган, иккитаси эса қидирилмоқда.

Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 213-моддаси 2-қисми (безорилик) бўйича жиноят иши қўзғатилган. Терговчилар ҳозир воқеанинг барча ҳолатларини ўрганмоқда.

214
0

Изоҳ