Марказий банк 17 сентябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 59,45 сўмга тушди ва 12 285,16 сўмни ташкил қилди. Бу охирги 21 ойдаги минимал қийматдир. 2023 йил 6 декабрда курс 12 289,4 сўмни ташкил этган.
Сўнгги уч кун ичида Америка валютаси 162,19 сўм, жорий йил бошидан буён эса 630 сўмдан кўпроқ йўқотди.
Тижорат банкларида долларнинг сотиб олиш курси 12 210 - 12 290 сўмни, сотиш курси эса 12 340 - 12 405 сўмни ташкил этмоқда.
Изоҳ