Тошкент вилоятида 10 синф ўқувчиси синфдошини пичоқлаб ўлдиргани ҳақида аввал хабар берилган эди. Фожиа жорий йил июнь ойида Чиноз тумани Яллама қишлоғидаги футбол майдонида содир бўлган.
Бука туман жиноят ишлари бўйича судида 16 ёшли айбланувчига нисбатан иш кўриб чиқилгани ҳақида «Миллар» дастури репортажида маълум қилинди.
Суд жараёнида ўқувчи ўз оиласидан ва марҳумнинг оиласидан узр сўради.
Суд уни Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) бўйича айбдор деб топиб, унга 8 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан жазолади.
Изоҳ