• 12 695 сўм
    40.84
  • 14 879 сўм
    60.51
  • 162 сўм
    0.42
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 695 сўм
    40.84
  • 14 879 сўм
    60.51
  • 162 сўм
    0.42
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Криминал 15 январ 2024

Бухорода аёл ўз фарзандини 2 йил давомида бешикка боғлаб, таёқ билан калтаклаб келган

Ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани расмий изоҳ берди.

999
0

Болалар омбудсмани котибиятига фуқаро Л.З. дан Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи С.Н. (аёл) кичик ёшдаги фарзандини 2 йилдан бери калтаклаб, қийнаб келаётганлиги бўйича мурожаат ва бу ҳолатга оид видео материаллар келиб тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шофиркон тумани ИИО томонидан терговга қадар текширув олиб борилган.

Аниқланишича, С.Н. ўз фарзанди 2018 йилда туғилган С.Ф. ни бешикка боғлаган ҳолатда таёқ ва бошқа жисмлар билан муттасил равишда узоқ вақт давомида (2022 йилнинг март ойларидан 2023 йил ноябрь ойигача) калтаклаб, қийнаб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Н. га нисбатан ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми, "а", "в" бандлари (вояга етмаган, ожиз аҳволдалиги аён бўлган шахсни қийнаш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда Шофиркон тумани ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


999
0

Оммабоп янгиликлар

Яна кўриш