• 12 634 сўм
    -18.98
  • 14 821 сўм
    -0.76
  • 162 сўм
    0.48
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Uz
  • 12 634 сўм
    -18.98
  • 14 821 сўм
    -0.76
  • 162 сўм
    0.48
  • МҲТЭКМ
    1 155 000 сўм
  • БҲМ
    375 000 сўм
Жамият 2 феврал 2021

Қизни зўрлаганликда айбланган қўшиқчи Жасур Умиров 5 йилга қамалди

Каттақўрғон шаҳар судида Жасур Умиров ва бошқа судланувчиларга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.

1358
0
Видеодан кадр

Аввал хабар берганимиздек, тергов давомида Ж.У. ЖКнинг 118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисми билан айбланган эди. Шу билан бирга, судланувчилар А.З. ва Ш.Қ.га нисбатан ЖКнинг 241-моддаси (жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш) 2-қисми билан айбланган.

5 январь куни жиноят иши бўйича барча ҳужжатлар кўриб чиқиш учун судга юборилган.

Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судининг 2021 йил 2 февралдаги ҳукмига кўра, Ж.У. ЖКнинг 118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисми билан айбдор деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

А.З. ЖКнинг 238-моддаси (ёлғон гувоҳлик бериш) 1-қисми ва 241-моддаси (жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш) 2-қисми билан айбдор деб топилиб, унга ЖКнинг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) тартибида узил-кесил 1 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Ш.Қ. эса ЖКнинг 238-моддаси 1-қисми ва 241-моддаси 2-қисми билан айбдор деб топилиб, унга ЖКнинг 59-моддаси тартибида узил-кесил 1 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

1358
0