• 11 833 сўм
    35.91
  • 13 578 сўм
    -30.76
  • 140 сўм
    0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 833 сўм
    35.91
  • 13 578 сўм
    -30.76
  • 140 сўм
    0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Реклама Бугун, 16:00

Discover Invest Global ва Hypercon Solutions UHPC технологияси бўйича ҳамкорликни муҳокама қилди

Discover Invest Global Германиянинг Hypercon Solutions компанияси вакиллари билан замонавий қурилиш технологияларини жорий этиш ва UHPC — Ultra High Performance Concrete йўналишида ҳамкорлик қилиш имкониятларини муҳокама қилди.

144
0
uznews.uz

Учрашув давомида томонлар UHPC технологиясини мураккаб ва юқори талаблар қўйиладиган конструктив ечимларда қўллаш истиқболлари, уни Ўзбекистон шароитига мослаштириш ҳамда маҳаллий бозорда мавжуд бетон компонентлари асосида ишлаб чиқариш имкониятларини кўриб чиқишди.

UHPC — ўта юқори мустаҳкамликка эга махсус бетон тури бўлиб, зич тузилиши, паст сув ўтказувчанлиги ва узоқ муддатли чидамлилиги билан ажралиб туради. Ушбу хусусиятлар замонавий қурилишда янада самарали ва ишончли муҳандислик ечимларини яратиш имконини беради.

Музокаралар давомида UHPC технологиясидан фойдаланиш орқали конструкцияларнинг техник кўрсаткичларини яхшилаш, қурилиш жараёнларини оптималлаштириш ҳамда иқтисодий самарадорликка эришиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, томонлар Германия тажрибаси ва замонавий технологик ёндашувларни Ўзбекистон қурилиш бозорида қўллаш, маҳаллий мутахассислар билан тажриба алмашиш ҳамда келгусида қўшма ташаббусларни амалга ошириш имкониятлари юзасидан фикр алмашишди.

Учрашув якунида Discover Invest Global ва Hypercon Solutions ўртасида UHPC технологияси йўналишидаги истиқболли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Discover Invest Global халқаро тажриба ва илғор қурилиш технологияларини ўрганиш, уларни маҳаллий шароитга мослаштириш ҳамда Ўзбекистондаги лойиҳаларда замонавий муҳандислик ечимларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратади.

Сайт: di.uz
Telegram: t.me/discoverinvestjobs

Реклама ҳуқуқи асосида

144
0

Изоҳ