• 11 833 сўм
    35.91
  • 13 578 сўм
    -30.76
  • 140 сўм
    0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 833 сўм
    35.91
  • 13 578 сўм
    -30.76
  • 140 сўм
    0.02
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият Бугун, 19:04

Фарғонада 37 киши фаст-фуддан заҳарланиш билан шифохонага ётқизилди

Улар фаст-фуд шохобчаларидан бирида хот-дог ва нон-бургер истеъмол қилгани аниқланган.

104
0
uznews.uz

2026 йил 17–18 сентябрь кунлари Фарғона вилояти Учкўприк туманида 37 нафар фуқаро ҳолсизлик, кўнгил айниши ва ич кетиши каби шикоятлар билан тиббиёт муассасасига мурожаат қилган.

Дастлабки эпидемиологик суриштирувда фуқаролар туманда жойлашган фаст-фуд шохобчаларидан бирида хот-дог ва нон-бургер истеъмол қилгани аниқланган.

Шифокорлар беморларда овқатдан заҳарланиш ҳолатига гумон қилган.

18 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, мурожаат қилганларнинг 31 нафари шифохонага ётқизилган. Ҳозирда уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳолат юзасидан эпидемиологик суриштирув давом этмоқда. Гумондаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва беморлардан тегишли намуналар олиниб, лаборатория текширувларига юборилган.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектининг фаолияти қонунчиликда белгиланган тартибда вақтинча тўхтатилган.

104
0

Изоҳ