• 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Тайинловлар 29 сентябр 2022

Энергетика вазирилигига раҳбар тайинланди

Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш бўйича ўринбосари — энергетика вазири лавозимига тасдиқланди.

1369
0
president.uz

Ўзбекистон президентининг фармони билан Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Бош вазирининг ёқилғи-энергетика ва кимё соҳаларини ривожлантириш бўйича ўринбосари - энергетика вазири лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Бу лавозимга тайинлангунга қадар “ЎзАтом” агентлиги ва “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятини бошқарган. Бундан ташқари, Д.И. Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети Тошкент филиалининг ижрочи директори лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрел ойида собиқ энергетика вазири Алишер Султонов 2019 йилдан буён ишлаб келаётган лавозимидан озод этилган эди. Кетишга унинг соғлиғининг ёмонлашиши сабаб бўлган.

1369
0