• 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 960 сўм
    -46.21
  • 13 761 сўм
    -3.95
  • 150 сўм
    -0.02
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Ҳодисалар 10 апрел 2022

"Етимча, ташландиқсан": она ўзининг 2 ва 4 яшар қизларини дўппослади

Аёлнинг эри аёли 2021 йилдан бери қизларини уриб, уларга азоб бериб келаётганини айтиб, ИИБга мурожаат қилган. Онага нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

2299
0

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда номаълум аёл фарзандларига озор бераётгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан ИИВ Матбуот хизмати муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 29 март куни Қорақалпоғистоннинг Хўжайли тумани Янгиҳаёт кўчасида яшовчи А.А. туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил июль ойларидан бошлаб турмуш ўртоғи бўлган Х.Ф. билан ўрталаридаги ўзаро келишмовчилик сабабли, Х.Ф. ўзининг икки нафар вояга етмаган қизларини уриб, уларга азоб бериб келаётганлигини маълум қилган.

Шу сабабли А.А. Х.Ф.га нисбатан қонуний чора кўришда амалий ёрдам беришни сўраган.

Аниқланишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеотасвирда Х.Ф. томонидан ўзининг вояга етмаган фарзандлари 2017 йилда туғилган Х.Ш.ни ҳамда 2019 йилда туғилган Х.А.ни ҳар хил сўзлар билан ҳақоратлаб, уларнинг ожиз аҳволдалигини била туриб, дўппослаётганлиги тасвирланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи Х.Ф.га нисбатан процессуал чеклов чора белгилаш масаласи кўрилмоқда.

2299
0