• 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият 5 апрел 2022

HUMO карталарининг терминаллари ва тўлов иловалари вақтинча чекланди

Картада маблағларнинг икки маротаба ечиб олиш ҳолатлари кузатилгани сабаб терминал ва иловалар вақтинча чекланди.

1654
0
UzNews.uz

HUMО тўлов тизими Матбуот хизматининг маълум қилишича, бугун, 5 апрель соат 12:30 дан 13:00 гача терминалларни HUMO проcэссингига улашда қисқа муддатли қийинчиликлар юзага келган.

Соат 13:00 га келиб бу ҳолат бартараф этилди ва HUMO карталари билан барча операциялар қайта тикланган.

Бироқ, соат 15:00 дан кейин карталардан маблағларнинг икки маротаба ечиб олиш ва муваффақиятсиз транзакциялар натижасида ҳам икки маротаба ечиб олишлар кузатилган.

Қайд этилишича, бу каби хавфлар ва носозлик ҳолатлари такрорланмаслиги учун вазият сабаблари тўлиқ аниқланиб, бартараф этилгунига қадар HUMO ўз терминаллари ва тўлов иловаларини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

“Ҳозирда мобиль иловаларнинг ишлаши қисман тикланган, яқин вақт ичида HUMO’нинг бошқа барча хизматлари тўлиқ ҳажмда ишлай бошлайди”, - дейилади хабарда.

1654
0