• 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият 4 март 2022

Украина ОТМдаги ўзбекистонлик талабалар Ўзбекистонда ўқишини давом эттириши мумкин

Бунда ўқишини Ўзбекистонда давом эттириш истаги бўлган талабаларнинг ўқиши соддалаштирилган тартибда кўчириб берилади.

1017
0
your.tj

Видеоселекторда Шавкат Мирзиёев Украина ОТМларидаги ўзбекистонлик талабалар масаласида гапирди.

“Бугунги кунда Украина олийгоҳларида 370 дан зиёд ёшларимиз таълим олмоқда ва шундан 200 га яқини Ватанга қайтарилди. Қолганларини ҳам яқин 1 ҳафтада қайтариш учун барча чораларни кўряпмиз”, - деди президент.

Ушбу талабаларнинг аксарияти тиббиёт, транспорт, авиация, иқтисодиёт, муҳандислик, IT йўналишларида ўқишмоқда.

Олий таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, вилоят ҳокимлари бошчилигида комиссия ташкил этилиши белгиланди.

Комиссия бир ҳафта муддатда Украинадан қайтган талабаларни Ўзбекистондаги олийгоҳларда ўқишини давом эттириши учун барча шароитларни яратиб беради.

Бунда, Комиссия ўқишни Ўзбекистонда давом эттириш истаги бўлган талабаларни соддалашган тартибда кўчиришни ҳал этади.

1017
0