• 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Криминал 21 феврал 2022

ЎзМУда XIII - XIX асрларга оид баҳоси деярли 3 млрд сўмлик асарлар ўғирлангани аниқланди

Прокуратура Ўзбекистон Миллий университетида “миллион доллар”лик китоблар йўқолгани бўйича университет мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатди.

1000
0
UzNews.uz

Аввалроқ, Ўзбекистон Миллий университетида “миллион доллар”лик китоблар йўқолгани айтилгани ҳамда Бош ҳолат юзасидан текширув ишларини бошлагани ҳақида ҳақида хабар бергандик. 

Аниқланишича, Миллий университет Ахборот ресурс маркази фондида сақланган XIII-XIX асрларга оид қиймати 2,6 млрд сўмлик тарихий ва бадиий аҳамиятга эга бўлган 56 дона қўлёзма ва 6 дона тошбосма асарлар талон-торож қилинганлиги ва бошқа жиддий қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.

Бош прокуратура томонидан жорий йилнинг 19 февраль куни университетнинг мансабдор ва моддий жавобгар шахслари, шунингдек, Ахборот ресурс маркази директори ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва бошқа моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан тергов ҳаракатларига киришилди. Тергов устидан Бош прокуратура назорати ўрнатилган.

1000
0