• 11 915 сўм
    3.74
  • 13 735 сўм
    -49.29
  • 148 сўм
    0.78
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Uz
  • 11 915 сўм
    3.74
  • 13 735 сўм
    -49.29
  • 148 сўм
    0.78
  • БҲМ
    412 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 271 000 сўм
Тайинловлар 17 феврал 2022

Самарқанд шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Мазкур лавозимга Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Кадастр агентлиги директори номзоди маъқулланди.

583
0
Самарқад вилояти ҳокимлиги

Самарқанд шаҳар ҳокимлигида ўтказилаётган халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Самарқанд шаҳар ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Облакулов Бобурмирзо Саломович бошқа ишга ўтиши муносабати билан, ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

Сессияда депутатлар томонидан Умаров Фазлиддин Каримович номзоди Самарқанд шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Мазкур тайинловга қадар Фазлиддин Каримович Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимида фаолият олиб борган.

583
0