• 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Сиёсат 13 январ 2022

Шавкат Мирзиёев Путин билан Қозоғистондаги вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилишди.

1100
0
Sputnik

Бугун, 13 январь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбатда давлат раҳбарлари Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг жорий ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар.

Олий даражада ўтган учрашувда эришилган келишувлар муваффақиятли амалга оширилаётгани мамнуният билан таъкидланди.

Турли даражалардаги делегацияларнинг ўзаро ташрифлари фаоллашган. 2021 йил якунларига кўра товар айирбошлаш ҳажми 33 фоизга ошган.

Ҳудудлараро йўналишда, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги муносабатлар фаол ривожланмоқда.

Томонлар Ўзбекистон ва Россия ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллигига бағишланган туркум тадбирлар ўтказиш муҳим эканини қайд этдилар.

Яқинда Қозоғистонда рўй берган воқеалар нуқтаи назаридан Марказий Осиёдаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Қозоғистон раҳбарияти томонидан ушбу мамлакатда тинчлик ва осойишталикни тиклаш, вазиятни барқарорлаштириш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар қўллаб-қувватланди.

1100
0