• 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Uz
  • 11 898 сўм
    51.33
  • 13 336 сўм
    95.45
  • 140 сўм
    1.23
  • БҲМ
    440 000 сўм
  • МҲТЭКМ
    1 360 000 сўм
Жамият 29 декабр 2021

Тошкентдаги автомобиль йўлининг чўкиши бўйича тегишли мансабдорларга жиноят иши қўзғатилди

Аҳмад Дониш кўчасидаги йўлнинг сифатсиз қурилиши натижасида давлатга миллиардлаб зарар етган.

1250
0
t.me/xavfsizlik_uz

Жорий йилнинг март ойида Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Аҳмад Дониш кўчасидаги автомобиль йўлининг 500 метр қисмида 40-50 см.гача чўкиш ҳолати юзага келганлиги сабаб ҳудудда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланганди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди. 

Аниқланишича, мутасадди ташкилотлар томонидан "Юнусобод-Туркистон" ерости метро конструкциясининг атрофини ва ён қисмларини тупроқ билан қайта тўлдириш ва зичлаш ишлари сифатли бажарилмаганлиги, техник назорат талаб даражасида олиб борилмаганлиги ҳамда автомобиль йўлини реконструкция қилишда лойиҳалаштириш ишлари нотўғри олиб борилганлиги сабабли юқоридаги чўкиш ҳолати юзага келган.

Бунинг натижасида, давлатга 4,5 млрд сўм миқдорида зарар етказилган.

Ҳозирда ҳолат бўйича Транспорт прокуратураси томонидан Тошкент метрополитени линияларини қуриш дирекцияси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси мансабдор шахсларига нисбатан ЖКнинг 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Аҳмад Дониш кўчасида юзага келган ҳолатни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар ташкил этилмоқда.

1250
0